Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент бозорларида бўялган помидор сотилаётгани рад этилди

Тошкент бозорларида бўялган помидор сотилаётгани рад этилди

Бир муддат олдин айрим нашрлар Тошкент бозорларида кимёвий бўёқлар билан ишлов берилган помидорлар сотилаётгани ҳақида маълумот тарқатган эди.

Пойтахт ҳокимлиги ушбу хабарнинг «ўз тасдиғини топмагани»ни маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтдаги барча озиқ-овқат бозорларида ҳолат ўрганилган ва текширув якунларига кўра, кимёвий бўёқлар билан ишлов берилган сабзавот маҳсулотлари сотилаётгани ҳолатлари аниқланмаган.

«Аҳолига фаол фуқаролик позицияси ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги масалаларига эътибори учун миннатдорлик билдирамиз. Шу билан бирга, таҳририятлар ва ахборот ресурслари администраторларидан бундай маълумотларни эълон қилишдан аввал ваколатли органлардан аниқлаштиришни сўраймиз, чунки нотўғри маълумотларни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин», – дейилади шаҳар ҳокимлиги ахборотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг