Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлиги муҳим баёнот билан чиқди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги муҳим баёнот билан чиқди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳридаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилади.

Бунга ҳаво-ҳароратининг кескин пасайши даврида аҳоли хонадонларига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш сабаб қилиб келтирилган. 

Шу боис, барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10:00 дан 17:00га қадар амалга ошириши лозим.

Иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг