Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар прокуратураси «қовун туширди»! Бу биринчиси эмас...

Тошкент шаҳар прокуратураси «қовун туширди»! Бу биринчиси эмас...

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳар прокуратураси яна «қовун туширди». Маҳкаманинг «Телеграм» тармоғидаги саҳифасида яқинда Тошкентда ўлдириб кетилган дизайнер Наримон Григоряннинг қонга беланиб ётган мурдаси суратларини эълон қилиб юборди! Яна денг, аниқ-тиниқ қилиб, бир эмас, бир нечта?! Улардан «ранг олган» бошқа сайт ҳам даҳшатли манзара касб этган суратларни  кўчириб босди...

Ўша саҳифаларга атай ҳавола бермадик. Даҳшатли манзараларга кўплаб фойдаланувчиларнинг кўзи тушишига сабабчи бўлишдан  тийилдик, рости.

Бироқ гап бунда эмас. Гап шундаки, ҳали очилмаган ўта оғир жиноятга оид материалларни ҳозирданоқ ошкор қилиш қанчалар мақсадга мувофиқ? Бунинг учун инсон қанчалар фаросатли бўлиши керак?! Бундай хатти-ҳаракатлари билан пойтахт прокуратураси нима демоқчи?! Ундан «ўрнак» олган ҳамкасбларимиз-чи?!

Нима, марҳумнинг яқинлари, қолаверса, ўқувчиларнинг руҳияти, туйғулари бир тийинми?! Ёшларни «ужас» кинолар кўришдан қайтариш қийин бўлган айни замондан турган-битгани даҳшат бўлган суратларни  прокуратура органининг ўзи тарқатаётганига қандай изоҳ бериш мумкин?

Шубҳа йўқки, саволлар эгасини топади. Жавоб ҳам ҳаялламаса керак.

P.S. Бу Тошкент шаҳар прокурасининг биринчи марта «қовун тушириши» эмас. Маҳкама икки ой аввал Олмазор тумани ҳокими собиқ ўринбосари ва «Kun.uz» ходими ўртасидаги можаро юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг уюштирган, бироқ фавқулодда ташкил этилган  ўша тадбир ҳам... «емаган»ди!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг