Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида Латвия орзуси чиппакка чиқди

Тошкент вилоятида Латвия орзуси чиппакка чиқди

Фото: Прокуратура департаменти.

Тошкент вилоятида Латвия давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Б.Н. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга Латвия давлатига боришлари учун 8 250 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида ишчи виза олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 2 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг