Тошкентда бир кунда 3 тонна нон ахлатга ташланмоқда
![Тошкентда бир кунда 3 тонна нон ахлатга ташланмоқда](https://xabar.uz/static/crop/1/0/920__95_1035486928.jpg)
Тошкент шаҳрида бир кунда 3 тонна нон ахлатга ташланиши айтилмоқда.
Шаҳар «Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармаси бош инспектори Исмоил Сагдуллаевнинг ЎзАга маълумот беришича, айни пайтда пойтахтда энг кўп чиқиндига ташланадиган маҳсулот бу — нон ва озиқ-овқат маҳсулотларидир.
Бу маҳсулотларни йилдан-йилга чиқиндига ташлаш ҳолатлари ортиб бормоқда, дейилади хабарда.
Тошкент шаҳрида бир кунда 2 минг 300 тонна чиқинди йиғиб олинса, шундан 3 тоннага яқини нондан иборат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter