Ноннинг жойи чиқинди жойи эмас – Тошкентда кунига 3-3,5 тонна нон ва озиқ-овқат исроф бўлмоқда
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги таҳлилларига кўра 2025 йилда санитар тозалаш хизматлари билан республикада жами 23,9 млн абонент қамраб олиниб, умумий 15,1 млн тонна маиший чиқинди ҳосил бўлган. Жумладан, Тошкент шаҳрида абонентлар сони 755 мингта бўлиб, улардан 1,1 млн тонна чиқинди йиғиб олинган.
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида санитар хизмат сифатини билан бир қаторда чиқиндиларнинг саралаб ташланиши муҳим ўрин тутади. Мисол учун, пойтахтда ҳар куни 3-3,5 минг тонна чиқинди йиғиб олинади. Унинг 0,1 фоизи, яъни 3-3,5 тоннаси нон ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташкил этиб, афсуски, улар чиқиндига чиқарилмоқда. Бу биргина пойтахт мисолидаги миқдор, мамлакатимиз бўйича бу рақамнинг салмоғи янада ошади.
Шу ўринда, Қуръони Карим саҳифаларида: “Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар. Зеро, У исроф қилгувчиларни севмас”, деб келтирилиб, исрофдан сақланишга чақирилган. (Аъроф су-раси 31-оят)
Бу каби исрофгарчиликларни камайтириш бўйича агентлик томонидан аҳоли ўртасида нон ва озиқ-овқат маҳсулотларини чиқиндига ташламаслик ёки саралаш юзасидан ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилади. Нон ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҳамма чиқинди йиғиш шохобчаларида алоҳида контейнерлар қўйилган бўлиб, юртдошларимиздан бу турдаги чиқиндиларни ушбу махсус идишларга саралаб ташлашларини сўраймиз. Натижада нон маҳсулотларининг тўғридан-тўғри полигонларга боришининг олди олиниб, қайта фойдаланиш имконияти ортади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter