Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ИИБ ходимлари ёшларни ургани ва таҳқирлагани айтилмоқда

Тошкентда ИИБ ходимлари ёшларни ургани ва таҳқирлагани айтилмоқда

Тошкентда ички ишлар органи ходимлари бир гуруҳ ёшларни ургани ва жинсий таҳқирлагани айтилмоқда. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари ҳолат текширилаётганини маълум қилган.

Nemolchi.uz каналининг ёзишича, 7 июндан 8 июнга ўтар кечаси 2 нафар ИИБ ходими бир хонадонга киришган ва ҳужжатларини сўраган. Ҳужжатлар кўриб бўлгач, ИИБ бўлимига олиб кетишларини айтишган. Қиз уларга қаршилик қилган, шунинг учун мажбурлаб машинага тиқишган.

Шу пайтда ИИБ ходимлари ёшларни аввалига дўппослаган: бурнини синдирган, кўкрагига тепган, кейин таҳқирлаган. Биттасининг мияси чайқалган ва кўп қон йўқотгани айтилган. Сўнг Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бўлимига олиб боришган.

Йўл-йўлакай жабрланувчилар видеога олган, аммо бўлимда уларнинг телефонини тортиб олишган ва барча маълумотларни ўчиришган. Қаршилик кўрсатгани учун таёқ билан ҳам калтаклашгани айтилади.

Эртаси куни қизнинг яқинлари бўлимга боришган ва ИИБ ходимлари устидан ариза ёзиб беришган. Тошкент шаҳар ИИББ Nemolchi.uz сўровига жавобан хизмат текшируви тайинланганини айтган.

Аввалроқ 20 май куни Оҳангаронда ЙПХ ходимлари жазолаган ҳайдовчи шифохонада вафот этгани хабар берилганди.

Айни шу куни Самарқанд шаҳрида кечаси айланиб ёрган қозоқ сайёҳлари ҳам ИИБ ходимларининг зўравонлигига дуч келишган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг