Тошкентда юқори синф ўқувчилари дарсхоналарига камера ўрнатилади

Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактабларининг 10- ва 11-синф хоналарига махсус камералар ўрнатилади.
Шу билан бирга мактабларда «Smart School» электрон дастурини жорий қилиш орқали юқори синф ўқувчиларининг давоматини, уларни фанларга қизиқишларини ва таълим сифатини назорат қилиш имкони яратилади.
Тошкент шаҳар ҳокими қарорида белгиланишича, умумтаълим мактабларининг юқори синфларида ўқувчиларнинг давоматини ҳамда таълим сифатини назорат қилиш мақсадида 10- ва 11-синф хоналарига махсус камераларни туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан ўрнатилади.
Маълумот учун, Тошкент шаҳри Олмазор туманида синов тариқасида 31 та умумтаълим мактабларининг 250 та синфларида «Smart School» электрон дастури орқали мактабларда таълим сифатини доимий назорат қилиш, синфларда ўқувчилар давоматини аниқлаш, уларнинг руҳий ҳолатини сунъий интеллект орқали аниқлаш, шунингдек, ўқувчиларнинг фанларга қизиқишларини ҳамда ўқитувчиларнинг педагогик салоҳиятини баҳолаш имкони яратилган.
Манба: e-qaror.gov.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter