Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги «Ғалаба боғи» концепцияси тақдим этилди (фото)

Тошкентдаги «Ғалаба боғи» концепцияси тақдим этилди (фото)

http://mudofaa.uz/21006/

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 25 июнь куни Олмазор туманидаги генерал Собир Раҳимов ҳайкали ўрнатилган хиёбонда бўлиб, «Ғалаба боғи» қурилиши бўйича топшириқлар берган эди. Ушбу топшириқ асосида боғ концепцияси ишлаб чиқилган.

Ушбу боғ ҳудудида «Шон-шараф» музейи ҳам бунёд этилмоқда. У ердан Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган ўзбекистонликлар ҳақидаги маълумотлар (видео, газета, суратлар ва ҳ.к) ўрин олади.

– «Ғалаба боғи» концепциясини яратиш вақтида бир қатор хориж давлатларининг шу турдаги боғлари, сквер ва компексларининг лойиҳалари ўрганиб чиқилди. Ишончимиз комилки, боғ нафақат ҳамюртларимиз, балки туристлар учун ҳам диққатга сазовор масканга айланади, – дейди Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов.

Қурилиш вазирлиги ходими Гулшоира Магаметованинг таъкидлашича, боғнинг турли бурчаклари миллий анъаналаримизга мос айвонлар ҳамда интерактив маълумотлар улашувчи замонавий электрон қурилмалар билан жиҳозланади. Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ғалабага эришган 35 давлатнинг байроқ, герб ва хариталаридан иборат махсус майдончалар ҳам барпо этилади.

Тарихий муҳитни яратиш мақсадида ҳарбий мусиқалар жаранглаб, уруш даврига оид маълумотлар янграб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг