Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фото: «Papaka.ru»

2021 йил 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларида «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан метрополитен йўналишларида олиб бориладиган қурилиш ишлари ҳамда ҳуддудаги Л-ДОК-1, 2 қуввати 110 кВ бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғидаги темир бетон устунларнинг жойини ўзгартириш (демонтаж) ишлари олиб борилади. Бу ҳақда «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Олмазор туманидаги 21-сонли оилавий поликлиника, АТС-248, руҳий касалликлар касалхонаси, «Иброҳим ота» МФЙ, «Гулзор» МФЙ, «Тараққиёт» МФЙ, «Олтинсой» МФЙ, «Мирпулатова» МФЙ, «Қорасарой» МФЙ, «О.Ҳотамова» МФЙ, «Ҳасанбой» МФЙ, «Аҳил» МФЙ ҳамда «Янги Тошкент» МФЙларида жойлашган аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари.

Юнусобод туманидаги 6, 7, 8, 9 ва 10-даҳаларида, «Собиробод» МФЙ, «Уч қаҳрамон» МФЙ, «Чинор» МФЙ, «Шодлик» МФЙ, «Ғайратий» МФЙ, «Туркистон» МФЙ, «Астраобод» МФЙ, «Гулзор» МФЙ, «Ш.Казакбаева» МФЙ, «Беруни» МФЙ ҳамда «Ҳасанбой» мавзесида, шунингдек, «Корзинка» савдо комплексида электр энергияси соат 07:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли тумандаги ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг