Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умидсиз солиқ қарзлари тугатилади

Умидсиз солиқ қарзлари тугатилади

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Суди, Бош прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Марказий банк мутасадди раҳбарлари билан ҳамкорликда умидсиз солиқ қарзини тугатиш орқали тадбиркорликка кенг имконият яратиш юзасидан олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ташкил этилди.

Президентимизнинг 2018 йил 17 апрелдаги иқтисодиёт соҳаларида дебиторлик ва кредиторлик ҳамда бюджет олдидаги қарздорликларни қисқартириш юзасидан ўтказилган мажлис баёни асосида берилган топшириқлардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилган мазкур тадбирда узоқ муддатлардан буён тугатилмай турган 277,5 млрд. сўмлик солиқ қарзига эга 762 та корхонага иқтисодий судлар томонидан тайинланган Суд бошқарувчиларининг ҳисоботлари эшитилди.

Суд бошқарувчилари томонидан ундирилиши умидсиз бўлган солиқ қарзини банкротлик таомили асосида тугатиш бўйича жорий йилнинг ўтган биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама этилди.

Хусусан, Тошкент шаҳридаги 82 та корхонанинг 69,8 млрд. сўмлик, Наманган вилоятидаги 265 та корхонанинг 58,3 млрд. сўмлик ва Сурхондарё вилоятидаги 21 та корхонанинг 50,7 млрд. сўмлик умидсиз солиқ қарзи 3 ойдан ортиқ муддатларда тугатилмасдан турганлигига эътироз билдирилиб, уларни тугатиш бўйича аниқ муддатлар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сонли қонуни билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга асосан жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, якка тартибдаги тадбиркорлик мақомини йўқотган жисмоний шахсларнинг солиқ қарзига нисбатан ҳам банкротлик таомили қўлланилиши амалиётга жорий этилди.

Ушбу тоифадаги якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган 30,7 млрд. сўмлик солиқ қарзи мавжуд 5123 нафар жисмоний шахсларга нисбатан банкротлик ишини очиш бўйича қўшимча яна 550 нафар солиқ органи ходимларига 4-тоифали Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун махсус ўқишларни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига таклиф киритилди.

Бундан ташқари, бугунги кунда ўз ечимини кутаётган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 31 майда 2463-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисида”ги низом билан солиқ органлари томонидан 9460 нафар жисмоний шахсларга 34,4 млрд. сўмлик қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммаси миқдорида ҳисобланган солиқларнинг тўланмаганлиги натижасида уларнинг солиқ қарзи ундирилишида учраётган муаммолар муҳокама этилиб, мазкур низом бекор қилиниши юзасидан тегишли таклифлар киритилиши белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг