Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади

Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади

Фото: «Xabar.uz»

“2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–49-сон, 05.02.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари жорий этилади:

  • юқори даромадли маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиш мақсадида уста деҳқонларга ҳар 10 та хонадонни ихтисослаштирганлиги учун 2 млн сўм ҳамда маҳалладаги хонадонларнинг 30 фоизини ихтисослаштирганлиги учун 75 млн сўм миқдорида субсидия;
  • томорқа ва ижара ер майдонларидаги самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш учун қуйидаги субсидиялар:
  • сертификатга эга мевали дарахт кўчати нархининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир кўчат учун мева турига қараб 30 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
  • меваларнинг турига қараб ҳар бир ўрнатилган тиргак (устун) нархининг 50 фоизи, бироқ 70 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
  • ҳар бир сотихга ёмғир сувини йиғиш ва (ёки) томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш учун 160 минг сўмгача миқдорда;
  • сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда томорқа ва ижара ер майдонларини суғориш учун тик қудуқларни бурғилаш ва қуввати 10 кВт соатдан кам бўлмаган қуёш панелини ўрнатиш учун харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 млн сўмдан ошмаган миқдорда субсидиялар ажратилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг