Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазир «Антиструмин» воқеасидаги хатони тан олди

Вазир «Антиструмин» воқеасидаги хатони тан олди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятовнинг «Мамлакатимизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳолати ва истиқболи тўғрисида»ги ахборотини эшитдилар.

Соғлиқни сақлаш вазири ўз чиқишида Наманганда болаларнинг йод препаратидан заҳарланиш воқеасига ҳам тўхталиб ўтди.

«Антиструмин» воқеасини олайлик, бу «передозировка» эканлигини вазирлик юз фоиз тан оляпти. Бу ҳолат билан боғлиқ бўлган барча масъул ходимлар ҳозир қонун олдида жавоб беришни бошлаяпти ва албатта жавоб беради ҳам.

Энди бундай камчиликларга йўл қўймасликни шахсан мен вазир сифатида зиммамга оламан. Тизимда камчилик ва муаммолар жуда кўп йиғилиб қолгани учун тизимли ёндашувни бошлаганмиз», деди Амрилло Иноятов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябр ойида Чўст туманидаги айрим боғчаларнинг юз нафарга яқин тарбияланувчилари орасида тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилган ва улар шифохонага ётқизилганди.

Шунингдек, ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот бериб, ҳолат назоратга олинганини қайд этганди. Мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилганди.

«Антиструмин» билан боғлиқ миллиардлик шартномалар, шиширилган нарх ва қидирувдаги таъсисчи кенг жамоатчиликда саволларни юзага келтирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг