Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Воҳа бағридаги чўлда жойлашган туман

Воҳа бағридаги чўлда жойлашган туман

Сурхондарёдаги Қизириқ туманининг бошқа ҳудудлардан ажратиб турадиган томони шундаки — чўлда жойлашган. Дарбанддан ўтиб, вилоятга киргач, то энг чекка нуқтаси — Узунга етгунга қадар йўлнинг икки томонида боғ-роғ ва экин-тикин кўрасиз. Аммо Қизириқ туманига кетадиган йўлга бурилганингиз ҳамоно манзара ўзгаради — қум барханлари, янтоқ, шўра ва шувоқ.

Беихтиёр шундай қийин шароитда яшаб, меҳнат қилаётган, чўл ўрнида боғ яратиб,  юртга хизмат қилаётган одамларга ҳурматингиз ошиб кетади.

Эътиборли томони шундаки, Қизириқ тумани ўзлаштирилган чўл ҳудудида жойлашганига қарамай, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда вилоятда етакчилардан ҳисобланади. Туманда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор берилган. «Темир дафтар»га дастлаб 1862 та оила рўйҳатга олинган эди. Бугунги кунда 1681 та оиланинг 1838 нафар меҳнатга лаёқатли аъзолари ишга жойлаштирилди ва «Темир дафтар»дан чиқарилди.

«Тинчлик» маҳалласида яшовчи Мамиров Бахридиннинг оиласи шундай хонадонлар сирасига киради. Оилани қийин шароитдан чиқариш учун 3 нафар вояга етган қизни ишга жойлаш лозим бўлди. Ҳокимлик ташаббуси билан муаммо шундай ҳал қилинди: хонадонга тикув машинаси берилди ва «Сурхондарё агрохизмат» МЧЖ билан келишилган холда фартук тикиш йўлга қўйилди. Маҳсулот бор ва энг муҳими — мижоз ҳам тайёр.

Шунингдек яна Бахридин акага бир бош қора мол ва бир марталик молиявий ёрдам ажратилди. Шундан сўнг оила бошлиғида туман ҳокимлигига фақат битта илтимос қолганди — «Темир дафтар»дан чиқариш. «Етади, — деди Бахридин ака. — Менга бошқа ёрдам керак эмас. Ана, мендан кўра муҳтожроқ бўлганларга ёрдам беринглар». Айни вақтда бу илтимосни амалга ошириш имкониятлари ўрганилмоқда. Бунинг учун туман Халқ депутатлари кенгашининг розилиги керак бўлади.

Ушбу маҳаллада шунингдек яна Эсанова Салима ҳам ёлғиз қизи билан истиқомат қилади. Оиладаги муаммоларни ҳал қилиш учун Салима опанинг қизи тумандаги болалар боғчаларидан бирига доимий ишга жойлаштирилди. Шунингдек туман ҳокимлиги томонидан ушбу оилага бир марталик моддий ёрдам ажратилди ва уй-жой қуриб берилди. Аммо Эсанова Салима опанинг оиласини «Темир дафтар»дан чиқаришга шошилиш ярамайди.

Туман ҳокимлиги томонидан ушбу оила алоҳида эътибор қаратиш белгилаб олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг