Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойдан Ўзбекистонга янги чартер рейслар йўлга қўйилмоқда

Хитойдан Ўзбекистонга янги чартер рейслар йўлга қўйилмоқда

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

27 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd» авиакомпаниясининг «Сиань-Тошкент-Сиань» чартер рейсининг илк йўловчилари тантанали равишда кутиб олинди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди. 

Авиакомпания раҳбари Лю И бошчилигидаги Хитой делегациясини Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов кутиб олган.

«Ўзбекистонда янги чартер рейс очаётганимиздан хурсандмиз, зеро ушбу мамлакат биз учун туристик йўналиш сифатида жуда истиқболлидир. Шу билан бирга, барчамизга маълумки, яқиндагина Хитой Халқ Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистонга 7 кунлик муддатга визасиз режим йўлга қўйилди. Ишончим комилки, виза режимининг бекор қилиниши ҳамда янги рейснинг йўлга қўйилиши икки мамлакат ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва сайёҳлар оқимининг ошишига туртки беради», - деди Лю И.

«Zhejang Loong Airlines Co.Ltd» авиакомпанияси томонидан хизмат кўрсатилувчи чартер рейс мунтазам равишда умумий сиғими 173 кишини ташкил қилувчи Airbus A320neo самолётида амалга оширилади, парвоз вақти 5 соату 20 дақиқани ташкил қилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг