Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойликлар Тошкент метроси қурилишига қизиқяпти

Хитойликлар Тошкент метроси қурилишига қизиқяпти

Хитой томони Тошкент метрополитенининг мавжуд йўналишларини реконструкция қилиш ҳамда янги линиялар қурилишида иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 22 август куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Илзат Касимов Хитойнинг Tianjin Rail Transit Group компанияси бош директор ўринбосари Ма Юнкан билан учрашув ўтказди.

Учрашувда метрополитен ва темир йўл транспортини ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Хитой томони Тошкент метрополитенининг мавжуд йўналишларини реконструкция қилиш ҳамда янги линиялар қурилишида иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Таъкидланганидек, ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши мамлакат транспорт инфратузилмасини янада модернизация қилишга, аҳолига қулай ва замонавий транспорт хизматларини тақдим этишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўриб чиқиб, мулоқотни давом эттириш ниятини билдириш билан бирга, ўзаро англашув меморандуми имзолаш ташаббусини ҳам келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг