Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги Тошкент шаҳридаги ернинг гектари 20 млрд сўмдан сотувга қўйилди

Янги Тошкент шаҳридаги ернинг гектари 20 млрд сўмдан сотувга қўйилди

Янги Тошкент шаҳридан кўп қаватли турар жой бинолари (7 қаватдан кўп бўлмаган) қуриш учун ер участкалари e-auksion.uz сайтига чиқарилди.

Маълум қилинишича, ҳар бир лот ер майдони 1,03 га (103 сотих). Рухсат этилган объектлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

Инвестицион мажбуриятларни бажариш муддати — объектни фойдаланишга топшириш билан 36 ой этиб белгиланган.

Бошланғич баҳоси – 20 млрд 655 млн сўм. Савдо ошириб бориш услубида олиб борилади ва биринчи қадам 1 млрд 32,7 млн сўм.
 

Юридик шахслар иштирокида ўтказиладиган аукцион савдолари натижаси бўйича:

  • маҳаллий иштирокчиларга– 49 йил муддатга;
  • чет эл юридик шахсларига – 24 йил муддатга ижарага берилади.

Киритиладиган инвестиция миқдори 19 200 000 АҚШ доллари этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал Янги Тошкент шаҳрининг қурилишига тамал тоши қўйилган, яқинда бу ерда илк иншоотлар қурилишини бошлаш маросими бўлганди.

«1 миллион нафардан ошиқ аҳоли учун мўлжалланган шаҳарда 2024–2025 йилларда бир қанча вазирликлар, университетлар, маданият жойлари ва ижтимоий объектлар қуриш ишлари бошланади», – деганди  «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори ўринбосари Баҳром Ризаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг