Йил бошидан бери Ўзбекистонга 5 миллиондан ортиқ сайёҳ келди
2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрган хорижий фуқаролар сони 5 миллион 351 минг 868 нафарга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 миллион нафарга ёки 27,3 фоизга ошган. Бу мамлакатнинг халқаро туристик йўналиш сифатида жозибадорлиги ортиб бораётганини кўрсатади.
Статистикага кўра, Ўзбекистонга энг кўп туристлар қўшни давлатлардан келган. Хусусан, Қирғиз Республикаси 1 миллион 539 минг 503 нафар сайёҳ билан биринчи ўринни эгаллаган. Ундан кейин Қозоғистондан 1 миллион 246 минг 689 нафар ва Тожикистондан 1 миллион 211 минг 60 нафар фуқаро мамлакатимизга ташриф буюрган.
Туристлар оқимида Россия ҳам юқори ўринларни сақлаб қолмоқда. Ҳисобот даврида ушбу давлатдан 465 минг 885 нафар фуқаро Ўзбекистонга келган.
Шунингдек, Афғонистондан 198 минг 910 нафар, Хитойдан 178 минг 121 нафар ва Туркманистондан 136 минг 997 нафар турист ташриф буюрган.
Туркиядан келган сайёҳлар сони 78 минг 312 нафарни ташкил этган бўлса, Ҳиндистондан 20 минг 807 нафар, Германиядан эса 18 минг 291 нафар турист мамлакатимизга саёҳат қилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter