Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙПХ жазолаган ҳайдовчи шифохонада вафот этди. Ўзи нима бўлганди?

ЙПХ жазолаган ҳайдовчи шифохонада вафот этди. Ўзи нима бўлганди?

Ижтимоий тармоқларда Оҳангаронда ҳайдовчи ЙПХ инспектори томонидан калтаклангани ва оқибатда вафот этгани ҳақида хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

ЙҲХБнинг ҳолатга изоҳ беришича, жорий йилнинг 20 май куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Ўзар қишлоғида Оҳангарон йўналиши бўйлаб келаётган «ВАЗ-2121» машинаси ЙҲХБ инспекторлари томонидан тўхтатилган.

Шу вақтда ҳайдовчи Ғ.Ш.нинг машина бошқариш учун ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлган. Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 1-қисми билан электрон маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Машинани вақтинчалик жарима майдонига жойлаштириш учун ЙҲХБ инспектори бошқарувида олиб кетилаётганида, олд ўриндиқда ўтирган ҳайдовчи Ғ.Ш. автотранспорт эшигини очиб, ўзини машинадан ташлаб юборган.

Унга бош мия очиқ жароҳати, бош мия қон қуйилиши оғир ҳолати, бош мия силжиб синиш ташхиси қўйилган.

Инспекторлар фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб боришган. Бироқ кеча, 6 июнь куни Ғ.Ш. Тошкент шаҳрида жойлашган 39-сонли шифохонада кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, вафот этган.

Ҳолат юзасидан прокуратура текширув ўтказмоқда. 

Ушбу ҳолатга нисбатан ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов писандали муносабат билдирган. У ҳолат тўлиқ ўрганилиб, вазиятга ҳуқуқий баҳо берилмагунга қадар, ёлғон маълумотларни тарқатмасликни сўраган.

«Ёлғон шов-шув кўтариш ортидан каналингизга подписчик йиғишни бошқа вақтга қолдиринг», дея иддао қилган расмий идора вакили ОАВ ходимларига нисбатан.

Эслатиб ўтамиз, худди шу 20 май куни кечқурун бир неча қозоқ фуқаролари бошқа ҳудуд, Самарқанд шаҳрида юрган пайтда ИИБ ходимлари улардан ҳужжат талаб этган ва уларга нисбатан қўполлик қилиб, электрошокер қўллаганди (видеоси бор).

Кейинроқ Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолатга нисбатан электрошокер ишлатганига муносабат билдириб, ҳал қилиш учун Ўзбекистонга хат билан мурожаат қилган.

Самарқанда вилоят ИИБ бошлиғи иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида икки нафар ходим ички ишлар тизимидан ишдан бўшатилгани айтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг