Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия ва Сурияда 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди

Туркия ва Сурияда 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди

Европа Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) маълумотларига кўра, Туркиянинг марказий қисмида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди.

Мутахассисларнинг фикрича, кучли силкинишлар эпицентри 1,065 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Газиантеп шаҳридан 26 километр узоқликда жойлашган. Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, эпицентр маркази 10 километр чуқурликда бўлган.

«TRT Haber»нинг маълум қилишича, мамлакат жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш, Малатя, Шанлиурфа ва Газиантеп вилоятларида юзлаб бинолар қулаб тушган.

Вайроналар остида қолиб кетган инсонларни қутқариш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида тўлиқ маълумот берилгани йўқ.

Зилзила Сурия шаҳарларида ҳам содир бўлган. Маълумотларга кўра, Туркия ва Суриянинг бир қанча шаҳарларида ўнлаб уйлар қулаб тушган. Камида 20 киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг