Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳаж мавсумида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Ҳаж мавсумида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Фото:«Sabah.com»

Бу йил 19-24 август кунлари бўлиб ўтадиган ҳаж мавсумида хавфсизлик чоралари кучайтирилади. Бунинг учун барча шароит яратилган, дея хабар беради «Sabah.com.tr» сайти. 

Макка шаҳрида зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кузатув камералари сони кўпайтирилди. Сония-сония зиёратчиларнинг хатти-ҳаракатлари кузатув марказида улкан экранлар орқали кузатиб борилади.

«Ҳаж мавсумида жуда катта издиҳом кузатилади. Шу боис Макка шаҳрида ҳар қандай фавқулодда ҳолатга шай, хавф-хатарни бартараф этишга қодир гуруҳлар мавжуд. Бундай ходимлар Каъба ҳамда муқаддас заминнинг турли бурчакларида 24 соат давомида навбатчилик қилишади. Улар шубҳали бирор хатти-ҳаракатни сезишса, дарҳол ишга киришади», – дейди Саудия Арабистони Ҳаж, умра ва фавқулодда хавфсизлик кучлари раҳбари, генераль-майор Муҳаммад ибн Восил Аҳмадий.

Кузатув маркази орқали Мино ва бошқа жойлардаги ҳожилар ҳам назорат остига олинган.

Хавфсизлик операциялари миллий маркази (911) директори, полковник Валид Салим Абу Шанабнинг айтишича, ҳаж мавсумида ҳар куни 45 минг киши турли масалада марказга мурожаат қилар экан. Улардан 10 фоизи турли вазиятлар ҳақидаги хабарлардир.

Йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа масалалар юзасидан қилинган мурожаатларга ўз вақтида жавоб қайтарилар экан.

Марказда ҳаж қилиш учун келган аёллар учун ҳам хотин-қизлардан таркиб топган махсус гуруҳлар ишлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг