Тошкентдаги майнинг-ферма ярим миллиардлик электрни «еб юборди»
![Тошкентдаги майнинг-ферма ярим миллиардлик электрни «еб юборди»](https://xabar.uz/static/crop/3/6/920__95_3681836163.jpg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Олмазор туманида яшовчи фуқаро Ш.П. ўз уйида 94 та тўпламдаги қўлбола усулда ясалган майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 540 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter