Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ноёб қўнғир айиқнинг боласи сақлаб қолинди

Ноёб қўнғир айиқнинг боласи сақлаб қолинди

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги

Сурхондарё вилоятидаги «Узун» давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида ушбу хўжалик ходимлари бугун ёлғиз юрган айиқ боласини топиб олишди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлигининг расмий каналида хабар берилди.

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Тяншан қўнғир айиғи турига мансуб ушбу айиқ боласи онаси уйқуга кетишдан олдин адашиб қолгани тахмин қилинмоқда.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги

Қишнинг ҳозирги совуқ кунларида айиқ боласи ёввойи табиатда озуқа тополмай нобуд бўлиши ҳамда браконьерлар томонидан овланиши эҳтимоли юқори эканлиги инобатга олиниб, Табиат ресурслари вазирлиги томонидан айиқ боласи ветеринария кўригидан ўтказиш ва вақтинча сақлаб туриш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғи қошидаги реабилитация марказига топширилмоқда.

Баҳор фасли бошида айиқ боласини «Узун»га қайтариб, табиат бағрига қўйиб юбориш режалаштирмоқда.

Табиат ресурслари вазирлиги ушбу ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган айиқ боласини сақлаб қолишда фаоллик кўрсатган «Узун» давлат ўрмон хўжалиги ходимлари ҳамда Сариосиё тумани экология бўлими инспекторларига миннатдорлик билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг