Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокуратура ходимлари ҳар уч йилда камида бир марта малака ошириши шарт

Прокуратура ходимлари ҳар уч йилда камида бир марта малака ошириши шарт

Фото: «Sputnik»

Бош прокуратура Олий ўқувчи курслари Президент фармонига мувофиқ академия сифатида қайта ташкил қайта ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Фармонга мувофиқ прокуратура органлари ходимлари малакасини оширишнинг даврийлиги ҳар уч йилда камида бир мартани ташкил этиши қатъий белгиланди.

Прокуратура органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодлар прокуратура иш ўрганувчилари лавозимига тайинлангунига қадар прокурор-тергов иши ва прокуратура органларида иш юритишни ташкил қилиш асосларини ўқитишга йўналтирилган, давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган прокуратура органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодларни бирламчи ихтисослашув шаклида касбий қайта тайёрлашдан ўтадилар.

Эслатиб ўтамиз, «Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 8 май куни имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг