Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир кунда коронавирусдан тузалганлар сони 100 нафардан ошди

Бир кунда коронавирусдан тузалганлар сони 100 нафардан ошди

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тўлиқ соғайди. Бу ҳақда ССВ хабар берди. 

Соғайган беморларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан. 1 нафари Бухоро вилоятидан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Ушбу клиникада айни пайтга қадар 110 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 122 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 103 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар сони 892 нафарга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг