Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда коронавирус юқтирган яна бир бемор вафот этди

Тошкентда коронавирус юқтирган яна бир бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар берди. 

Тошкентнинг Юнусобод туманида яшовчи, 42 ёшли Д.Х. (эркак) жорий йил 20 июнь куни бош мия қон айланиши ўткир бузилиши (инсульт)нинг қайталаниши билан (2018 йилда биринчи маротаба инсульт бўлган) ўта оғир ҳолатда Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморда 22 июнь куни коронавирус аниқланган ва унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ўтказилган ҳамда аҳволи кескин ёмонлашганлиги сабабли сунъий нафас бериш аппаратига олинган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи тажрибали шифокорлар томонидан ҳам назоратга олиниб, бир неча бор консилиумлар ўтказилган.

Бироқ шу соҳа мутахассисларининг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, коронавирус аниқланган шифокор вафот этгани хабар қилинган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг