Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ ходимлари коронавирус қурбони бўлишди. ССВ буни уч кун ўтиб тасдиқлади

ИИВ ходимлари коронавирус қурбони бўлишди. ССВ буни уч кун ўтиб тасдиқлади

Бугун маҳаллий ОАВларда ИИВ подполковниги ва Тошкент шаҳар ИИББ майори коронавирус оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатларни расман қайд этди.

Олмазор туманида яшовчи 36 ёшли Ш.А. (Тошкент шаҳар ИИББ майори) тана ҳарорати кўтарилиши, умумий ҳолсизлик сабабли Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникасига мурожаат қилган.

Шундан сўнг «COVID-19» инфекциясига намуна топширган ва 13 июль куни касаллик  тасдиқланган.

Бемор Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникаси томонидан тиббий кузатувда бўлган.

Сўнгги кунларда беморнинг тана ҳарорати тушмаган. У ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган, дейилади ССВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими бошлиғи ўринбосари майор Аълохон Шамаҳмудовнинг вафоти муносабати билан 13 июль куни (!) таъзия билдирганди.

ССВ матбуот хизмати, шунингдек, Тошкент туманилик  48 ёшли Ш.Н. (ИИВ подполковниги) жорий йил 24 июнда хизмат сафари билан Сурхандарё вилоятида бўлиб, тана ҳарорати кўтарилганлиги ва  ҳолсизлик сабаб  вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлимига мурожаат қилгани ҳақида ҳам хабар берди.

Унда «СОVID- 19» инфекцияси тасдиқлангач, вилоят шифохонасига ётқизилган. Беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.

Унга «СОVID- 19» инфкцияси ва икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, сурункали бронхит ташхиси қўйилган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультациялар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шу йилнинг 14 июль куни унинг аҳволи кескин оғирлашган. Реанимация бўлими шифокорларининг муолажаларига қарамасдан бемор бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг