Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖАРда қайд этилган «ташвишли» штаммга ном қўйилди

ЖАРда қайд этилган «ташвишли» штаммга ном қўйилди

Фото: severpost.ru

ЖССТ коронавируснинг B.1.1.529 янги штаммини юнон алифбосининг 15-ҳарфига мувофиқ «Омикрон» деб атади.

Ташкилот ушбу штаммни «ташвиш уйғотувчи вариант» сифатида таснифлади. Таъкидланишича, ушбу штаммда 32 та мутация мавжуд бўлиб, улардан баъзилари ташвиш уйғотмоқда.

Илк бор B.1.1.529 штамми ЖАРда қайд этилган. У Ботсвана, Исроил, Гонконг ва Бельгияда ҳам аниқланган.

ЖССТ ҳозирги ПЗР тестлари ушбу штаммни аниқлай олишини таъкидлади.

Дастлабки маълумотлар бошқа штаммларга қараганда ушбу вариант билан қайта инфекцияланиш хавфи юқорилигини кўрсатмоқда. Мутахассислар ҳозирда янги штамм ҳақида маълумот йиғишмоқда. Хусусан, уларнинг вазифаси ҳозирда қўлланилаётган COVID-19га қарши вакциналар ундан қанчалик ҳимоялашини аниқлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Aфрикада коронавируснинг хавфли штамми топилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг