Коронавируснинг яна бир хавфли асорати аниқланди
Америкалик олимлар катталарда ўткир яллиғланувчи MIS-A синдромини аниқлашди. У коронавируснинг оғир асорати ҳисобланади. Бу ҳақда АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази хабар берди.
Аввалроқ бу синдром COVID-19 билан касалланган болалар ва ўсмирларда қайд этилганди. Юрак ва ошқозон-ичак йўли билан боғлиқ муаммолар, хусусан, аритмия ва қорин оғриғи унинг аломатлари ҳисобланади. Лекин беморларда ўткир респираторли касалликлар белгилари кузатилмаган.
Мутахассислар АҚШ ва Буюк Британияда 21 — 50 ёшлардаги беморлар орасида қайд этилган 16 та ҳолатни ўрганиб чиқишди. Уларнинг ҳаммасида аритмия аниқланган, 12 нафарининг иситмаси чиққан, фақат саккизтасида респираторли аломатлар кузатилган. Беморларнинг ўнтаси реанимацияга тушиб қолиб, икки нафари вафот этган.
Шу билан бирга, коронавирусни юқтириш билан MIS-A нинг келиб чиқиш аломати ўртасидаги аниқ вақт номаълумлигича қолаётгани таъкидланмоқда. Шунга кўра олимлар ушбу аломатлар COVID-19нинг оғир асорати ҳисобланадими ёки инфекциядан кейинги жараёнми, деган саволга жавоб беришолмаяпти. Бироқ MIS-A белгилари пайдо бўлгунга қадар COVID-19нинг ўзига хос аломатлари ҳақида маълум қилган беморларда ўртача 2-5 ҳафтадан кейин синдром пайдо бўлган.
Сўнгра ушбу беморларда инфекциянинг клиник кечиши, касаллик оқибатлари ҳамда ҳушдан кетиш, нафас олишга қийналиш ва гипоксия каби оғир аломатлар кузатилган. Шундан кейин тадқиқотчилар D витамини танқис ва меъёрда бўлган беморларнинг ушбу кўрсаткичларини таққослашган. Буни қарангки, D витамини етарли бўлган COVID-19 беморларида нохуш клиник аломатлар — ўлим ёки оғир асоратлар хавфи нисбатан кам бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter