Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда коронавирус тарқалиши сабаблари айтилди

Тошкентда коронавирус тарқалиши сабаблари айтилди

Фото: «Xabar.uz»

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз олтинчи сессия иштирокчиларига қилган маърузасидаги маълумотларга кўра, учта туманда карантин қоидаларига масъулиятсизлик билан ёдошиш касалликнинг кенг тарқалишига олиб келган, жумладан:

  • 2021 йилнинг 10 март куни Юнусобод туманида жойлашган болалар (ёки таълим) муассасаси тарбиячиси Р. М.да коронавирус инфекцияси аниқланган. Эпидемиологик суриштирув натижасида тарбиячи хонадонида коронавирус инфекцияси билан касалланган бемор бўлишига қарамасдан, ушбу тарбиячи карантинга риоя этмасдан иш жойига бориб ишлаган ва натижада 11 март куни  эпидемиологик кўрсатмага асосан муассасанинг тарбиячи ва тарбияланувчиларидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганида, 13 март куни 2 нафар тарбиячида, шифокорда ва  1 нафар тарбияланувчида коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳозирда бу иш Тошкент шаҳар Прокуратурасининг назоратига олинган;
  • 2021 йилнинг 5 март куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган таълим муассасаси тарбиячиси М. М.нинг қайнотаси Зангиотадаги шифохонага коронавирус инфекцияси ташҳиси билан етказилган ва 7 март куни вафот этган. 9 март куни жаноза пайтида мазкур таълим муассасасининг бир неча ходимлари иштирок этган ва бу билан муассаса тарбияланувчиларининг соғлиғини хавфга қўйган;
  • Олмазор туманида жойлашган олий таълим муассасасига қарашли ётоқхонада ҳам 3 нафар талабада бир неча кундан буён тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи ва ҳолсизлик белгилари бўлганлиги сабабли, талабалардан 11 март куни коронавирус инфекциясига тест таҳлил суртма намуналари олинган. 2021 йил 13 март куни олий таълим муассасасининг тегишли факультетида касаллик аломати мавжуд бўлмаган 4 нафар талабасида касаллик аниқланган.

Шуларни инобатга олган ҳолда мутассади ташкилотлар раҳбарларига  қатор  кўрсатмалар берилиб, Тошкент шаҳрига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг қарори қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг