Тошкентдаги меҳмонхона ёрдамга тайёрлигини билдирди. Меҳмонхона карантинга ажратилади ва ватандошлар 3 маҳал таом билан таъминланади
Тошкент шаҳридаги DANIEL HILL HOTEL маъмурияти ва хорижлик инвесторлар меҳмонхона биносини карантин учун ажратишга тайёрлигини билдирди. Шу билан биргаликда карантинга жойлаштириладиганлар уч маҳал таом билан таъминланиши ҳам баёнотда айтилган.
«Юртимиздаги карантин, ва мураккаб шароитни инобатга олиб, DANIEL HILL HOTEL меҳмонхонаси, чет эллик инвесторлар билан келишилган ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўмак ва хизмат учун тайёрлигини билдиради.
Ўзбекистон ҳудудига чет элдан келаётган ватандошларимизни карантинда сақлаш учун 350 кишига мосланган 150 хона ажратилади. Шу билан биргаликда, меҳмонхона карантинга олинганларни 3 маҳал таом билан таъминлашга тайёр», — дейилади баёнотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter