Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вирус юқтирган инсонда турғун орттирилган иммунитет ҳосил бўлади, аммо...

Вирус юқтирган инсонда турғун орттирилган иммунитет ҳосил бўлади, аммо...

Фото: slcrb.by

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилди.

Унда «бир одам нечта маротаба коронавирус инфекцияси билан касалланиши мумкин?» деган саволга мутахассис шундай жавоб қайтарди:

– Коронавирус инфекцияси шундай касалликки, уни бир марта юқтирган инсонда турғун орттирилган иммунитет ҳосил бўлади.

Бироқ шуниси ҳам борки, коронавируснинг 40дан ортиқ турлари (штаммлари) бор. Бир турдаги коронавирусдан ҳосил бўлган иммунитет иккинчисидаги учун иммунитет бўла олмайди.

Бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги коронавирус инфекцияси тарқалган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олсак, бир инсон ушбу касалликдан қайта хасталаниш эҳтимоли бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг