Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда коронавирусга қарши «помидор-вакцина» яратилди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши «помидор-вакцина» яратилди

Ўзбек олимлари томонидан генетик векторлар ва помидор ўсимлиги асосида коронавирус инфекциясига қарши биринчи марта помидор ўсимлигидан  тўғридан-тўғри истъемол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинаси яратилди.

Олимлар томонидан коронавируснинг S1 антиген оқсилини кодловчи ген фрагменти махсус векторларга жойлаштирилиб, помидор ҳужайраси геномига киритилди. Бу ҳужайралардан S1 антигени оқсилини мунтазам ишлаб чиқарувчи помидор ўсимлиги олинди. Бундай ўсимликлардан олинган помидор мевасида 0.77 мкг/гр миқдорида турғун S1 антиген оқсили синтез бўлиши кўрсатиб берилди ва «Томаvac» вакцинаси сифатида танлаб олинди.

Яратилган «Томаvac» вакцинаси синовлари сичқонлар ва кўнгилли инсонлар қон зардобида (IgG) ва ичакда юқори миқдорларда нейтралловчи антитаначалар (IgA) ҳосил бўлишини исботлади.

Бунда тажриба сичқонларида ва кўнгиллиларда салбий ножўя таъсирлар кузатилмади.

Ушбу тадқиқот «Томаvac»ни икки босқичли (ичак шиллиқ пардаси ва қонда) ҳимояни таъминловчи  хавфсиз вакциналигини кўрсатди ва у биринчи тўғридан-тўғри истъемол қилинадиган COVID-19 вацинаси сифатида илмий ҳамжамиятга тақдим этилди.

Муҳими, яратилган вектор тизими ва тажриба асосида, зарур ҳолларда, мамлакатимизда турли инфекцияларга қарши вакциналарни қисқа муддатларда яратиш ва жорий этиш имконияти ва янги авлод мутахассислари шакллантирилди.

Вакцина устидаги тадқиқотлар хорижнинг нуфузли «Frontiers in Nutritional Immunology» (IF=5.0) журналида нашр қилиниб, сичқонларда ҳамда кўнгилли инсонларда ўтказилган биринчи фаза иммуногенлик ва биохафсизлик синовлари натижаси эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг