Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юртимизда яна 304 киши коронавирусга чалинди, 3 нафар бемор вафот этди

Юртимизда яна 304 киши коронавирусга чалинди, 3 нафар бемор вафот этди

Фото: «Ria.ru»

2021 йил 12 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103510 (+304) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 6 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Жиззах вилоятида, 19 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 7 нафари Наманган вилоятида, 29 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сирдарё вилоятида, 18 нафари Сурхондарё вилоятида, 12 нафари Фарғона вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида, 59 нафари Тошкент вилоятида, 127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Бухоро вилоятида 5, Жиззах вилоятида 20, Қашқадарё вилоятида 7, Навоий вилоятида 2, Наманган вилоятида 7, Самарқанд вилоятида 30, Сурхондарё вилоятида 3, Фарғона вилоятида 21, Хоразм вилоятида 8, Тошкент шаҳрида 161 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99416 (+264) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 708 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3386 нафар бемор даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг