Аномал совуқ «Афросиёб» поездини ишдан чиқарди
Юртимизда кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво сабабли бугун, 13 январь куни «Бухоро – Тошкент» йўналишидаги 765-сонли «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездида носозлик юзага келди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, поезд «Малик» бекатида тўхтатилган.
Йўловчиларни манзилга хавфсиз етказиб келиш мақсадида заҳира «Афросиёб» электропоезди жўнатилган.
Аввалроқ кучли совуқ оқибатида поездлар ҳаракати ўзгариши маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter