Алишер Навоий шеърларини ёддан ўқиган болалар метродан бепул фойдаландилар
Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика болалар кутубхонаси томонидан Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан акция ўтказилди. Акцияда Навоий ижодидан намуналар ёд айтган йўловчиларига бепул метродан фойдаланиш имконияти берилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Республика болалар кутубхонаси директори Дониёр Ўролов хабар берди.
Иштирокчиларга шунингдек, «Болалар адабиёти» журнали совға қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бугун 9 февраль куни ўзбек шеърияти даҳоси Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги кенг миқёсда нишонланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter