Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бошқирдистоннинг машҳур «Ay Yola» гуруҳи Ўзбекистонга келяпти

Бошқирдистоннинг машҳур «Ay Yola» гуруҳи Ўзбекистонга келяпти

2025 йилда дунёнинг хит қўшиқларидан бирига айланган «Хомай» қўшиғи ижрочилари бўлган «Ay Yola» гуруҳи жорий йилнинг 28 январ куни Ўзбекистонга келади.

«Ay Yola» гуруҳи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофоти номзодларини тантанали тақдирлаш маросимида меҳмон сифатида иштирок этиши айтилмоқда.

Шу билан бирга, Тожикистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти Нигина Амонқулова ҳамда Озарбайжон халқ артисти Менсум Ибраҳимов, Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти Гулянақ Мемедовалар ҳам меҳмон сифатида иштирок этиши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, мазкур миллий мукофотни тантанали топшириш маросими жорий йилнинг 28 январ куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Тўртинчи маротаба ўтказилаётган ушбу миллий мукофот доирасида бугунги кунга қадар 20 та номинация бўйича 60 нафар ижодкорлар муносиб деб топилган ва рағбатлантирилган.

Айни кунларда эса танловнинг навбатдаги 20 та номинация бўйича ғолибларини аниқлаш бўйича Milliytanlov.uz платформаси орқали муносиб номзодларга овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Мукофотга сазовор бўлган ижодкорлар мукофотнинг махсус статуеткаси ҳамда сертификати, шу билан бирга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг