Италиялик моделер Валентино Гаравани 93 ёшида вафот этди
Италиялик таниқли моделер Валентино Гаравани (Valentino модалар уйи асосчиси) 93 ёшида вафот этди.
Валентино Гаравани 1932 йилда Италиянинг Ломбардия вилоятидаги Вогера шаҳрида дунёга келган. Болалигидан расм чизишга қизиққан Валентино модалар бўйича дизайнер бўлиш истагида Миландаги санъат академиясига ўқишга кирган. 17 ёшида у Парижга йўл олиб, таҳсилни давом эттирди. 1960 йилда Италияга қайтиб келди ва Valentino модалар уйига асос солди. Кейинчалик бизнесдаги шериги Жанкарло Жиамметти билан биргаликда Европа, АҚШ ва Японияда шўбалар очиб, Valentino халқаро брендини ривожлантирди. Жаклин Кеннеди, Элизабет Тейлор ва малика Маргарет каби таниқли шахслар Гараванининг мижозлари бўлган.
Валентино Гаравани 2007 сентябрида сўнгги намойишидан сўнг модалар оламидаги ярим асрлик фаолиятига нуқта қўйишни маълум қилган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter