Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кэри-Ҳироюки Тагава 75 ёшида вафот этди

Кэри-Ҳироюки Тагава 75 ёшида вафот этди

Таниқли актёр Кэри-Ҳироюки Тагава 75 ёшида вафот этди. Маълумот берилишича, инсултни бошдан ўтказган актёр оила аъзолари қуршовида оламдан ўтган.

Кэри-Хироюки Тагава 1950 йил 27 сентябрда Токиода туғилган. 1955 йилда оиласи АҚШга кўчиб ўтган ва у бу мамлакатда таълим олиб, кейинчалик кино оламига кириб келди.

Асосан жангари филмлардаги салбий қаҳрамонлари билан ёдда қолган. Хусусан, «Мортал Комбат» (1995)даги Шан Цзун образи кино мухисларига жуда яхши таниш. Шунингдек, «Сўнгги император» (1987), «Эгизаклар» (1988), «Пёрл-Ҳарбор» (2001), «Маймунлар сайёраси» (2001) ва бошқа кўплаб филмларда суратга тушган.

Унинг кам сонли ижобий қаҳрамонларидан бири «Детектив Нэш Бирижес» сериалидаги лейтенант Эй Жей Шимамура образи ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг