«Севги изтироби»да Амир ролини ўйнаган Каан Урганжиўғли Тошкентга келди
Ўзбекистон телеканалларининг бирида намойиш этилган «Севги изтироби» сериалидаги Амир роли орқали томошабинларга таниш Каан Урганжиўғли Тошкентга келди. У «Барон-2» фильмининг Ўзбекистонда тасвирга олинадиган эпизодларида қатнашиш учун ташриф буюрди дея ёзмоқда «Kun.uz».
Каан Урганжиўғли 1981 йилнинг 8 май санасида Туркиянинг Измир шаҳрида туғилган. АҚШда коллежни тамомлаган Урганжиўғли 2000 йилда Истанбулга қайтган ва Мармара университетининг Молия факультетини тамомлаган.
«Барон-2» филми учун Россия, Қозоғистон, Туркия ва Ҳолливуд актёрлари ҳам жалб этилгани маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter