Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

3 ойда қарийб 100 та болалар боғчаси фаолияти вақтинча тўхтатилган

3 ойда қарийб 100 та болалар боғчаси фаолияти вақтинча тўхтатилган

2024 йилнинг 3 ойи давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан 1272 та мактабгача таълим ташкилотида текширувлар амалга оширилди.

Бу ҳақда Қўмита ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди.

Қайд этилишича, республикада жами 6 824та давлат мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, 18 фоизи «Аутсорсинг усул»ида, 82 фоизи эса «Анъанавий усул»да тарбияланувчиларни овқатлантиришни ташкил этган.

Қўмитанинг худудий бошқармалари томонидан олиб борилган текширувларда мактабгача таълим ташкилотларидан кимёвий таҳлиллар учун жами 26 534 та намуналар олинган, шулардан 1 554 таси, яъни 5,8 фоизи талабга жавоб бермаган бўлса, бактериологик таҳлиллар учун олинган 31 791 та намуналардан 3 149 таси, яъни 9,9 фоизи Санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига жавоб бермаган.

Гуруҳларда хона ҳарорати (микроиқлим кўрсатгичлари) 7 921 та ҳолатда текширилган ва 612 тасида ҳарорат талаб даражасида эмаслиги аниқланган. Ёруғлик кўрсаткичлари 14 658 та нуқтада ўлчанган ва 1 250 тасида ёритилганлик даражаси пастлиги аниқланган.

Тарбияланувчилар овқатланишини тўғри ва хавфсиз ташкил этилганлиги устидан назоратни амалга ошириш чоғида микробиологик кўрсаткичларга тайёр озиқ-овқат маҳсулотларидан 3 062 та намуна олинган ва улардан 109 таси талабга жавоб бермаган, ичимлик сувидан эса 1 865 та олинган намунадан 57 таси талабга жавоб бермаган.

Кимёвий таҳлиллар учун овқат тўйимлилиги 1 242 та намуналар текширилган, шулардан 189 та намунада овқат тўйимлилиги паст эканлиги аниқланган, сабзавотларда нитрат қолдиқларини текшириш учун 3 501 та намуна олинган, 76 та намунада нитрат қолдиқлари борлиги аниқланган, ош тузида йод миқдорини аниқлаш учун 760 та намуна текширилган ва уларнинг 243 тасида намуналарда йод миқдори меъёрга нисбатан камлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб эса мактабгача таълим ташкилотларида санитария қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахсларга нисбатан 1 102 та ҳолатда маъмурий чоралар (жарималар) қўлланилган, 92 та муассасаларининг эса иш фаолияти вақтинча тўхтатилган. 228 нафар ишчи-ходимлар тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмаганликлари сабабли ишдан вақтича четлатилган ва 104 килодан ортиқ миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари бракераж қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг