Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари санаси эълон қилинди

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари санаси эълон қилинди

Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди. Тест синовлари 25–26 июл кунлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади.

Тест синовларини ўтказилиш вақти:

  • 25 июл куни соат 15:00 да;
  • 26 июл куни 2 сменада ўтказилиб:

1-смена соат 9:00 да;

2-смена соат 15:00 да бошланади.

Академик лицейларга ҳужжат топширган абитуриентлар тест синовларига кириш рухсатномасини my.edu.uz сайтидаги шахсий кабинетига ўзининг логин ва пароли билан кирган ҳолда юклаб олиши ёки бевосита ҳужжат топширган академик лицейдан бориб олиши мумкин.

Абитуриентлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг