Академик Темуржон Носиров 83 ёшида вафот этди
Электроэнергетик тизимларнинг режимларини таҳлили ва назарияси бўйича йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Носиров Темуржон Хайруллаевич 2024 йилнинг 12 ноябр куни 83 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда ЎзФА ахбаорт хизмати маълум қилди.
«Камтарин ва самимий олим электроэнергетик тизимларнинг нормал ва авария режимларини комплекс таҳлил усулларини яратиш ва умумлаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган», – дейилади Академия хабарида.
Xabar.uz марҳумнинг яқинлари, дўстлари ва шогирдларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter