Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болалар ва ёшлар ўртасидаги семизлик 30 фоизгача қисқартирилади

Болалар ва ёшлар ўртасидаги семизлик 30 фоизгача қисқартирилади

«Аҳоли саломатлиги – 2030» миллий стратегияси лойиҳаси билан тасдиқланадиган режага мувофиқ 2024-2026 йилларда фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини, соғлом овқатланишини ва жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларни аҳоли орасида ҳар томонлама тарғиб қилишга доир амалий ишлар олиб борилади.

Жумладан, 2024 йилнинг декабрига қадар мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш ва болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштириляпти.

Бу тадбирлар доирасида болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловлар кучайтирилади.

Таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхати тасдиқланиб, уларнинг истеъмолини камайтириш чоралари кўрилади.

Шунингдек, ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар учун тўғри овқатланиш, жисмоний машқлари ва гигиена қоидалари бўйича тавсиялар тўплами яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг