Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Буюк Ипак йўлининг Зарафшон - Қорақум йўлаги Умумҳажон мероси рўйхатига киритилди

Буюк Ипак йўлининг Зарафшон - Қорақум йўлаги Умумҳажон мероси рўйхатига киритилди

Саудия Арабистонида ЮНEСКО Жаҳон мероси қўмитасининг 45-сессияси бўлиб ўтмоқда. Ушбу сессия давомида Буюк Ипак йўлининг Зарафшон - Қорақум коридори Умумҳажон мероси рўйхатига киритилди.

Умумҳажон мероси рўйхатига киритилган «Ипак йўли. Зарафшон - Қорақум коридори» уч давлатда жойлашган 31 та объектдан иборат. Булардан 9 таси Тожикистонда, 15 таси ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида, қолганлари Туркманистон ҳудудида жойлашган.

Турли даврлардаги барча объектлар тарихдаги энг муҳим савдо йўлларидан бири - Ипак йўлида жойлашган бўлиб, узоқ тарих ва бой маданий-тарихий меросни намоён этади.

Ўзбекистон «Буюк ипак йўлининг Зарафшон - Қорақум коридори» номинациясини тақдим этиш бўйича лойиҳа координатори сифатида иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг