Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзорда кесилган 58 туп дарахтнинг бадали тўланди – Бош прокуратура

Чилонзорда кесилган 58 туп дарахтнинг бадали тўланди – Бош прокуратура

Жорий йилнинг 7 сентябр Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чилонзор кўчасида дарахтларни ноқонуний кесилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Унда «DREAM HOUSE STROY» МЧЖга тегишли ер майдонида 58 дона дарахтлар йўқ қилингани ва натижада ўсимлик дунёсига жами 797,7 млн. сўм миқдорида зарар етказилгани айтилган эди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Чилонзор туманидаги ҳудудда қурувчи ташкилот томонидан 58 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга етказилган 797,7 млн. сўм зарар қурувчи ташкилот раҳбари томонидан тўлиқ қопланди.

Шунингдек, қўзғатилган жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахслар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг