Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Док-1 Макс иши»да эксгумациядан фойда йўқ – мутахассис

«Док-1 Макс иши»да эксгумациядан фойда йўқ – мутахассис

Бугун, 3 ноябр куни Жиоят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида «Док-1 Макс иши» ўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Суд мажлисида мазкур дори воситаси сабаб вафот этган болаларнинг мурдаларини эксгумация қилиш ва суд-тиббий экспертизасини тайинлаш масаласи муҳокама қилиняпти.

Судга гувоҳ сифатида чақирилган мутахассис М.Ш.нинг маълум қилишича, болаларнинг ўлими кузатилган 2022 йилнинг охири ва 2023 йилнинг бошларида жами 9 нафар боланинг жасади ёриб кўрилган ва тегишли тадқиқотлар ўтказилган.

Мутахассиснинг айтишича, «Док-1 Макс» таркибида аниқланган меъёрдан 300 баравар ортиқ бўлган этиленгликоль болалар организмида аниқланмаган. Чунки бу модда организмга тушганидан кейин 30 кун ичида тарқалиб кетади. Болалар эса экспертиза ўтказилгунга қадар турли ташхислар билан қатор муолажаларни олиб келган ва бу 30 кундан ортиқ вақтни ташкил қилган.  

– Бироқ этиленгликоль организмга тушганидан кейин 30 кун ичида тарқалиб кетади ва буйрак найчаларида оксалат тузларини ҳосил қилади. Оксалат тузи организмдаги сувни тортиб олгани ва болаларда пешоб келишининг тўхтаб қолгани уларнинг ўлимига сабаб бўлган, – дейди мутахассис.

Судья Муса Юсупов мутахассисдан болаларнинг мурдалари устида тадқиқот олиб боришнинг ҳақиқатни аниқлашда бериши мумкин бўлган фойдаси ҳақида сўради.

– Эксгумацияда этиленгликолни аниқлаб бўлмайди. Чунки биринчидан, бу модда организмга тушганидан 30 сутка ўтиб сўрилиб кетади.

Иккинчидан эса вафот этган болаларнинг ерга қўйилганига тахминан бир йил бўляпти. Шу боис эксгумацияда улардан намуналар олиш эҳтимоли жуда кам, – дейди мутахассис.

Суд давом этяпти.

Эслатиб ўтамиз, суд адвокатларнинг эксгумация ҳақидаги сўровини қониқтириш ёки рад қилиш масаласини ҳал қилиши керак.     

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг