Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Крокус»га етказилган зарарнинг тахминий миқдори айтилди

«Крокус»га етказилган зарарнинг тахминий миқдори айтилди

Теракт натижасида «Крокус Сити Холл»га етказилган зарар ҳар квадрат метр учун 250-300 минг рублга яқин.

Бу ҳақда РИА нашри Савдо марказлари уюшмасининг кўчмас мулк бўйича вице-президенти Марат Манасянга таяниб хабар беримоқда.

«Концерт залининг майдони 38 минг квадрат метр бўлса, зарар миқдори 9,5-11,4 миллиард рублга баҳоланиши мумкин.

1 квадрат метр учун камида 200 минг рубл, катта эҳтимол билан 250-300 минг рублга яқин», – дейди Манасян.

Унинг таъкидлашича, «Крокус Сити Холл» Москвадаги энг яхши концерт залларидан бири бўлиб, «аъло даражада жиҳозланган».

«Шунингдек, шикастланган асбоб-ускуналар ва концерт жиҳозларини қайта тиклаш талаб этилади. Йўқотилган нарсаларнинг аксарияти санкциялар туфайли Россияга берилмайди ва параллел импорт орқали импорт қилишни ёки бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ускуналари билан алмаштиришни талаб қилади», – дейди эксперт.

Унинг таъкидлашича, реставрация ишлари «тузилишнинг муҳандислик ва техник мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда» 8-10 ой давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг