Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг кўп туғилиш қайси ҳудудларда экани айтилди

Энг кўп туғилиш қайси ҳудудларда экани айтилди

Давлат статистика қўмитаси туғилиш коэффициенти энг юқори бўлган туман ва шаҳарлар рўйхатини тақдим қилди.

Унга кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамиз туман ва шаҳарлари орасида ҳар 1000 доимий аҳолисига нисбатан туғилиш коэффициенти энг юқори бўлган ҳудудлар «учталиги»ни – Гулистон (71,7 та), Чироқчи (43,6 та) ҳамда Навоий (34,1 та) шаҳарлари банд қилган.

Шунингдек, мос равишда ҳар 1000 доимий аҳолисига нисбатан туғилиш коэффициенти:

  • Сергели тумани – 33,1 та;
  • Янгиер шаҳри – 33 та;
  • Пайариқ тумани – 31,6 та;
  • Бандихон тумани – 30,9 та;
  • Жиззах шаҳри – 30,9 та;
  • Наманган шаҳри – 30,9 та;
  • Бектемир тумани – 30,4 та қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2 минг кишига ошиб, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли сони 35,8 млн. кишини ташкил этгани маълум қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг