Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ипотека кредитларининг йиллик фоиз ставкаси пасайди

Ипотека кредитларининг йиллик фоиз ставкаси пасайди

Жорий йил 26 июлдан Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан асосий ставка 13,5 фоизга пасайтирилган эди.

Марказий банк тижорат банклари томонидан марказлашган маблағлар ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси 0,5 фоизга пасайганини маълум қилди.

Шу сабабли марказлашган маблағлар ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси ҳам мутаносиб равишда пасайди.

Хабарда таъкидалинишича, айни пайтда Ўзбекистонда ипотека кредитлари қуйидаги тижорат банклари томонидан ажратилади:

  • «Асака банк»
  • «Миллий банк»
  • «Халқ» банки
  • «Алоқабанк»
  • «Саноатқурилишбанк»
  • «Бизнесни ривожлантириш» банки
  • «Микрокредитбанк»
  • «Турон банк»
  • «Агробанк»
  • «Ҳамкор банк»
  • «Ориент финанс банк».

Эслатиб ўтамиз, кредит миқдори энг кўпи Тошкент шаҳри учун 420 млн сўмгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича эса 330 млн сўм этиб белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг